pdf “Темур тузуклари” ономастикаси Популярные

Владелец Число скачиваний: 227

Шадманова Н.И Қарши

Муҳандислик-иқтисодиёт інститути

“Темур тузуклари” – подшоларнинг туриш–турмуши, ахлоқ–одоби меъёрларини белгиловчи рисоладир. Бу асар “Тузуки Темурий” (“Темур тузуклари”) “Малфузоти Темурий” (“Темурнинг айтганлари”), “Воқеъоти Темурий” (“Темурнинг бошидан кечирганлари”) каби номлар билан аталиб келинган. Асар икки қисмдан иборат бўлиб, унинг биринчи қисмида тарихда машҳур жаҳонгир, саркарда ва истеъдодли давлат арбоби Амир Темурнинг ёшлигидан то вафотига қадар кечган ҳаёти ва ижтимоий–сиёсий фаолияти, яъни унинг Мовароуннаҳрда марказий ҳокимиятни қўлга киритиш, феодал тарқоқликка барҳам бериш ва марказлашган давлат тузиш, қўшни юрт ва мамлакатларни қўлга киритиш воқеалари қисқача баён қилинган. Иккинчи қисм буюк жаҳонгирнинг ўз тилидан баён қилинган бўлиб, унинг тожу тахт ворислари, фарзандлари ва набираларига, қолаверса, кейинги авлодга айтган ўзига хос васияти ҳамда панд–насиҳатларидан иборат.