Владелец Алина Число скачиваний: 404
Эшмуродова Дурдона Ўктамовна
Термиз (Ўзбекистон)
Жамият маънавияти мамлакат барқарорлиги тараққиётининг муҳим шарти ҳисобланади. Ҳар бир инсон онгида маънавий ва ахлоқий қадриятларни ривожлантирмай, халқнинг миллий рухини уйғотмай ва мустахкамламай туриб, юксак тараққиёт даражасига кўтарила олмайди. Ёш авлодни ҳар жихатдан баркамол шахс этиб тарбиялаш устувор масалалардан бири бўлиб келмоқда. Уларни миллий ва умуминсоний қадриятларга хурмат, иқтидор ва истеъдодларини ривожлантиришлари учун йўл кўрсатиш педагогларнинг ҳам вазифаси хисобланади. Ўқитувчи дарс ўтиш билан бир қаторда маънавий меросимиз хақида ҳам тушунчага эга бўлиши, тарихий шахсларни ўрнак қилиб ўтиши, фанга доир кўргазмали қуролларни миллийликка уйғун холда намойиш этиши мақсадга моффиқдир.