pdf "Садойи Фарғона" газетаси ҳақида Популярные

Владелец Число скачиваний: 371

Воҳидова Комила Абдуллозизовна Қозақов Тохиржон Қодиралиевич

Наманган, Ўзбекистон

"Садойи Фарғона" газетаси қўқонлик машҳур тараққийпарвар Обиджон Абдуҳолиқ ўғли Маҳмудов (1858 - 1936 йй.) ноширлиги ва муҳаррирлиги остида 1914 – 1915 йилларда Қўқон шаҳрида чоп этилган. Ушбу газета Фарғона водийсида чоп этилган маҳаллий тилдаги дастлабки газетадир. Газетани жами 123 та сони чоп этилган бўлиб, бугунги кунда Алишер Навоий номли Республика Давлат кутубхонасининг "Нодир китоблар" бўлимида унинг мавжуд сонлари Ғ-95 рақами остида сақланмоқда. "Садойи Фарғона"нинг барча (биринчи сонининг биринчи саҳифасидан ташқари) сон лари Ўзбекистон Республикаси Давлат Китоб Палатасида сақланмоқда.