pdf ОРОЛБЎЙИ МИНТАҚАСИНИНГ ЭКОЛОГИК МУАММОЛАРИ ВА УНИНГ ОҚИБАТЛАРИ Популярные

Владелец Число скачиваний: 228

Умарова Махбуба Ҳамроевна

Респ. Узбекистан Сурхандариньская область, город Термез

Сулаймонов Сардор Исроил ўғли

Респ. Узбекистан Сурхандариньская область, город Термез

Бекқулов Бахтиёр Эшалиевич

Респ. Узбекистан Сурхандариньская область, город Термез

Орол - Ер юзидаги денгиз ва океанлар билан боғланмаган энг улкан кўл, яъни ички сув ҳавзаларидан биридир. Орол денгизи тахминан 18000 — 20000 йил олдин ер пўстининг эгилган жойидаги ботиқда вужудга келган. Денгизнинг майдони ўтган асрнинг 60-йилларида ороллари билан бирга ўртача 68 минг км 2ни ташкил этган ва сув юзаси майдонининг катталиги жиҳатидан дунёда тўртинчи (Каспий денгизи, Америкадаги Юқори кўл ва Африкадаги Виктория кўлидан кейин) ўринда турган. Ундаги сув ҳажми 1000 км 3, ўртача чуқурлиги 16,5 м атрофида бўлган, энг чуқур ери ғарбий қисмида бўлиб, 68 м. гача етган. Денгизда 300 дан ортиқ орол бўлган.