Владелец Алина Число скачиваний: 256
к.ф.н. Жуманазарова Гулжахон
(ДжГПИ, Узбекистан)
Сўнгги йилларда тилшунослигимизда лингвопоэтик изланишларга эътибор кучайиб борганлигини таъкидлаш жоиз. Бу ўринда дастлабки ишлар сифатида А.Нурмоновнинг туркум кузатишларини , Н.Маҳмудовнинг Абдулла Қодирий, Ойбек, Абдулла Қаҳҳор, Мақсуд Шайхзода каби адибларнинг асарлари лингвопоэтикасини ўрганишга бағишланган илмий-назарий йўсиндаги мақолаларини , “Сўз шайхларининг мўъжизалари” туркумидаги ўнга яқин ишларини тилга олсак бўлади. Бадиий матн лингвопоэтикаси муаммоларини кенг қамровда фундаментал тадқиқ этган М.Йўлдошевнинг эълон қилган ишлари ҳам бу борада айтилган фикрни қўллаб-қувватлайди.