Владелец Алина Число скачиваний: 234
ЗУЛФИЗАР КАМОЛ ҚИЗИ ТАШАНОВА
Жиззах Давлат педагогика институти
Ҳозирги кунда юртимизда тил ўрганишга ҳар қачонгидан кўра кучлироқ эътибор қаратилмоқда. Тил ўрганиш жараёнида, унинг грамматикасини ўрганиш долзарб аҳамият касб этади. Юртбошимизнинг 2012-йил 10-декабрдаги “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги қарорларини қўллаб-қувватлаган ҳолда чет тилларни қиёслаб, солиштириб ўрганиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайман. Чет мамлакатларда бу усул яхши самара берган. Шу боис олмош сўз туркумини ўзбек ва инглиз тиллар доирасида қиёслаб чиқишга имкон қадар ҳаракат қиламиз.