Владелец Алина Число скачиваний: 281
Жанубий Ўзбекистон мисолида)
ф.ф.н. М.Бердимуродова, ф.ф.н. Ш.Бобомуродова
Термиз давлат университети
Ўзбекистон Республикаси, Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри
Инсоннинг туғилиши бу дунёнинг бошланиши бўлса, унинг вафоти бу дунёнинг тугаши ва абадий дунёнинг бошланишидир. Албатта, туғилиш бор экан, ўлим ҳам муқаррардир. Яқинларини йўқотган инсонлар жуда оғир мусибатни енгиб ўтишларига тўғри келади. Марҳумни сўнгги йўлга биргаликда кузатиш, унинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдириш ва шу билан мусибатни оз бўлсада енгиш қадимий анъана ҳисобланади. Ислом динида “таъзия изҳор қилишда ман қилинган сўз йўқ, яни ҳар қандай тасалли берадиган сўз билан таъзия билдириш мумкин” дейилади . Халқимиз орасида марҳум руҳига дуойи фотиҳа ўқишга келганлар унинг яхши фазилатларини эслаш билан бирга, тирикларга ҳам руҳий-маънавий далда беришни мақсад қиладилар.