pdf ЧЕТ ТИЛИ ЎҚИТИШ ЖАРАЁНИГА ТЕХНОЛОГИК ЁНДАШИШ Популярные

Владелец Число скачиваний: 245

Муксимова Назокат

Ташкент, Узбекистан

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллиги эълон қилингандан кейин давлат ва жамият хаётининг барча соҳаларини қамраб олган ислоҳотлар таълим тизимига ҳам чуқур кириб борди. Таълим сиёсати ички сиёсатнинг устувор соҳаларидан бири сифатида белгиланди. Республикамиз Президенти Ислом Каримов таълим тушунчасига миллий дидактик нуқтаи назардан ёндашиб, уни қуйидагича таърифлайди: "Таълим Ўзбекистон халки маънавиятига яратувчилик фаолиятини бахш этади, ўсиб келаётган авлоднинг барча энг яхши имкониятлари унда намоён булади, касб-кори, махорати ўзлуксиз такомиллашади, катта авлодларнинг доно тажрибаси англаб олинади ва ёш авлодга ўтади" (Каримов И.А. Баркамол авлод - Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. - Тошкент: Шарқ, 1997, 64-6.).