pdf ЧЕТ ТИЛИНИ ЎҚИТИШДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН САМАРАЛИ ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАР ВА МЕТОДЛАР Популярные

Владелец Число скачиваний: 260

Муксимова Назокат

Ташкент, Узбекистан

Ўзбекистон ҳукумати, шахсан Президент Ислом Абдуғаниевич Каримов Республикамиз мустақилликка эришган дастлабки кунларданоқ, айниқса, сўнгги йилларда маънавият ва маърифат масалалари ва таълим тизимини такомиллаштириб, уни жахон андозаларига мувофиқлаштириш бўйича ибратли ишларни амалга оширмоқдалар.

Бугунги кунда таълимнинг барча соҳалари қаторида чет тилларини ўқитишга хам янги педагогик технологиялар ва замонавий методлар кенг қамровда кириб бормоқда. Кейинги йилларда Республикамиз, шу жумладан Республикада хорижий тилларни ўқитиш бўйича таянч ОТМ ҳисобланган университетимизда қатор назарий ва амалий ишлар рўёбга чиқарилди.