pdf НАВОИЙ ИЖОДИДА МАКТУБОТ Популярные

Владелец Число скачиваний: 286

Умарова Нилуфар Тураповна,

Тураев Бахтиёр Нортожиевич

Карши педагогика коллежи(Узбекистан)

Инсоният тарихи унинг ўзи қадар кўҳнадир. Унда моддий ва маънавий омилларнинг ўрни беқиёс. Навоий ижоди одамзодни маънавий комилликка етакловчи маёқ сифатида тарих саҳифаларида абадий муҳрланиб, маънавиятимиз сарчашмасига айланди. Буюк мутафаккир адабиётнинг турли жанрларида самарали ижод қилиш билан бирга, ўз даврида етук санъат намунаси ҳисобланган мактубот тарзига ҳам бефарқ бўлмади. Навоий шарқ халқлари орасида оммавийлик касб этган мактубларни нафис адабиётнинг гўзал намунасига айлантира олди.