Владелец Алина Число скачиваний: 240
Муминова Зарифа Одиловна
Самарканд. Узбекистан
Инсоният тараққиётнинг информацион жамият деб номланган босқичида яшамоқда. Информацион жамият инсон, унинг моҳияти, яшашининг мақсади каби фалсафий масалаларга ноанъанавий, янгича нуқтаиназар ва ёндашув зарурлигини кўрсатиб бермоқда. Чунки ушбу жамиятни шакллантирган асосий омил бу – инсон омилидир. Информацион жамиятнинг энг муҳим характеристикаси комьпютер инқилоби ва ахборот оқимининг юқори суратларда ҳаракатланиши, интеграциялашувнинг кучайишида намоён бўлмоқда.