pdf А.НАВОИЙ - МИЛЛАТ ҚУЁШИ Популярные

Владелец Число скачиваний: 319

Ш.Давлатова ТерДУ катта ўқитувчиси

Ҳар қандай тараққийпарвар жамиятнинг муҳим вазифаларидан бири - жамият аъзоларининг қадр - қиммати ва ҳурмат эътиборини ўз жойига қўйишдир. Мустақилликка эришиб, мамлакатимизда одил фуқаролик жамияти қурилиши баробарида аждодлар меросини, халқнинг маънавиятини тиклаш борасида бир қанча амалий чора- тадбирлар амалга оширилмоқда. Асрлар ва минглаб чақирим масофалар қаърига сингиган тарихимиз, ўтмишимиз истиқлол шарофати билан қайта тикланмоқда, халқимизнинг илм-фан хазинаси ва унга ҳисса қўшган намояндаларининг номлари мустақил юрт солномаларида янгича қарашлар билан ўрганилмоқда. Чунки ўз тарихи ва аждодларини сийлаган халқнинг келажаги албатта порлоқ бўлади.