Владелец Алина Число скачиваний: 368
Матлюба Манофовна Қаҳҳорова
Низомий номидаги ТДПУ «Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти»
кафедраси мудири
В данной статье речь идёт об усовершенствовании духовно-нравственной среды путём нравственно- этического воспитания личности. Маънавият – бу кишининг эгаллаган билимлари амалий ҳаётида синалавериб, кўникма ва малака даражаларига ўтган ва руҳига сингиб, ҳаёт тарзида акс этадиган ижобий ижтимоий сифат мажмуи. Ижтимоий воқелик бўлган маънавият тараққиётининг ўзига хос томони шундаки, у жамиятнинг инсон манфаатларига мувофиқ ҳолда бошқарилиши ва мухофаза қилинишга асосланади. Маънавий соҳадаги бошқариш иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий жиҳатларни ўз ичига олиб, оқибат натижада унинг моддий таъминланиш, маданият муассасаларининг ижтимоий-сиёсий манфаатларига хизмат қилиш, оммавий ахборот воситалари ва тузилмалари фаолияти мукаммаллаштириш, ахолига маиший хизмат кўрсатиш маданият соҳасидаги етук қадрларни етиштириш, улар жой-жойига қўйиш каби масалаларни назарда тутади.