Владелец Алина Число скачиваний: 416
М.Х.Ҳакимова, А.Э.Қаршиев, М.Б.Рашидова
Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти
Ўзбекистон ўз ичига физикавий–географик ва геологик жиҳатдан ранг-баранг туманларни олади. Тоғ тизмалари Тянь-Шань тоғ тизимига мансубдир. Тянь-Шань жанубий виграциясининг асосий устуни Олой тизмаси ҳисобланади ва у учта шахобчага – Туркистон, Зарафшон ва Ҳисор тизмаларига бўлинади. Ҳисор тоғ тизмаси Ўзбекистон ҳудудига ўзининг ғарбий якуни билан кириб келади. Жанубда у кенг ва чўзиқ ботиқлик билан шарқда эса Боботоғ билан чекланган. Шимолда у Ҳисор тизмасининг жанубий ён бағирлари билан туташади, ундаги айрим тепалик ва сойларнинг сув айирғичлари тўртламчи лёссимон қумлоқ ва лойлар билан қопланган вилоятларга хос яссиланиш белгиларини намоён қилади.