pdf ПЕДАГОГИК ИННОВАЦИЯЛАРНИ ҲАЁТГА ТАТБИҚ ЭТИШ ВА УНИНГ ТАШКИЛИЙ АСОСЛАРИ Популярные

Владелец Число скачиваний: 264

Байзакова Д.Ф., Дусанов С.Х.

Жиззах, Ўзбекистон

Маълумки, ҳар бир жамиятда шахсни шакллантириш мақсади белгилаб олинади ва унга мос равишда педагогик тизим мавжуд бўлиши зарур. Бу эса ўз навбатида миллий мустақилликни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, такомиллаштириш, республикамизнинг ижтимоий – иқтисодий, сиёсий – маданий ва маънавий ҳаётида рўй бераётган ҳодисалар, уни жаҳон ҳамжиҳатлигига тезкор киришини, ҳамда ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантириш борасида олиб бораётган ислоҳотларни тезлаштиришни талаб этмоқда. Зеро, бугунги кунда ахборотлар оқимининг кескин кўпайиши, ривожланиши, илмий – техникавий тараққиётнинг жадаллашувига, мавжуд педагогик – психологик, методик, амалий тайёргарликнинг маълум даражада “эскириши”га олиб келди ва бу ўз навбатида педагогик фаолият билан шуғулланувчиларнинг касбий маҳорати, ижодкорлигини ривожлантиришга эътиборни янада кўпроқ қаратиш лозимлигини тақозо этмоқда.