Владелец Алина Число скачиваний: 265
Лобар Шукурова Ирода Умаралиева
(Фарғона, Ўзбекистон)
Умумий ўрта таълим мактабларида тасвирий санъат ўқув предметининг мақсади баркамол, комил инсонни айниқса, бадиий маданиятини шакллантиришдир. Тасвирий санъат ўқув предмети ҳар бир инсон учун зарур бўлган бадиий маданиятга доир элементар билим ва малакалар беради. Чунки, ҳар бир ўқувчи келажакда қайси соҳада ишлашидан қатъий назар у ишдан ташқари вақтларида дам олиши, ҳордиқ чиқариши, иш вақтида сарфланган қувватини тиклаши керак бўлади. Бунга у юксак бадиий савияда ишланган санъат асарлари билан музей, кўргазмалар ва бошқа жойларда танишиш, уларни идрок этиш, улардан завқланиш орқали эришади. Шунингдек, кўпчилик ўқувчилар ўзларининг келажак ҳаётларида маълум миқдорда расм ишлашларига тўғри келади.