Владелец Алина Число скачиваний: 276
Ш.Қ. Пирназарова, Л.Қ.Пирназаров
(Қарши,Узбекистан)
Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг 11-моддасида: “Мактабгача таълим бола шахсини соғлом ва етук, мактабда ўқишга тайёрланган тарзда шакллантириш мақсадини кўзлайди. Бу таълим олти-етти ёшгача оилада, болалар боғчасида ва мулк шаклидан қатъи назар, бошқа таълим муассасаларида олиб борилади”-дея таъкидланган[1]. Мактабгача таълим муассасасида мусиқа машғулотлари жараёнида амалга ошириладиган тарбиявий ишлар ўсиб келаётган авлодни маънан етук, баркамол инсон бўлиб вояга етишига хизмат қилади. Дарҳақиқат, мусиқий таълим-тарбия ҳам қанчалик эрта бошланса, унинг самараси шунчалик эрта намоён бўлади ва инсоннинг бутун ҳаёт тарзига ижобий таъсир қилади.