pdf ХАЛҚЛАР МИЛЛИЙ ХАРАКТЕРИ ХУСУСИДА АЙРИМ МУЛОҲАЗАЛАР Популярные

Владелец Число скачиваний: 324

Тошбоев Бобомурот Эшбоевич

Джизак, Узбекистан

Ҳар бир шахс ўзини маълум миллат вакили сифатида идрок этиши учун унда миллий ўзликни англаш туйғуси, миллий характер хусусиятлари таркиб топган бўлиши керак. Миллий характер шахс ва миллатга хос хусусиятларнинг, бир миллий гуруҳни иккинчи миллий гуруҳдан ажратувчи ташқи ижтимоий хатти-ҳаракатларда намоён бўлишидир. Бунинг асосида миллий ўзликни белгиловчи ижтимоий-психологик воқелик асосий роль ўйнайди. Миллий характер инсон туғилишидан бошлаб, унинг ўз она тилини ўзлаштириб, миллий муҳитда вояга етиб, миллий-маънавий қадриятлар қуршовида ўсиши асосида шаклланади ва ижтимоий ҳаётга мослашишига асос бўлади.