pdf ИНТЕРНЕТ ЁШЛАР АХЛОҚИЙ ҚИЁФАСИГА ТАЪСИР КЎРСАТУВЧИ ВОСИТА СИФАТИДА Популярные

Владелец Число скачиваний: 246

Музаффаров Самандар Избасарович

Узбекистан, Джизак

Глобаллашув ҳақиқатда инсоннинг нафақат моддий ҳаёт тарзига, шу билан бирга маънавияти, рухий оламига ҳам сезиларли таъсир ўтказмокда. Ҳар куни виртуал маконда бир неча миллиондан зиёд ахборот ресурсларининг пайдо бўлиши, унинг ҳар дақиқа сайин ўсиб бораётганидан далолат беради. Глобал тармоқ афзалликларини инкор этмаган ҳолда, унинг инсоният маданиятига туғдираётган ҳавф-хатарлари тўғрисида сўз юритишга тўғри келади. Бу нохуш ғайриинсоний ҳолатлар муайян кучларнинг глобал тармоқдага ахборотларни сифатли ва тез узатиш ҳамда тарқатиш бўйича имкониятлардаи фойдаланиш орқали жамоатчилик фикрини тўғри йўлдан буриш, ўзлари тарғиб этаётган нопок ғоя ва манфаатлар томон йўналтириш учун уларга ахборот етказиш борасида олиб бораётган ҳаракатлари билан боғлиқдир.