pdf ЎҚИТУВЧИ КОМПЕТЕНТЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА МАСАФАВИЙ ЎҚИТИШ МАЛАКА ОШИРИШ ТАЪЛИМИНИНГ АЙРИМ МУАМОЛАРИ ВА ЕЧИМЛАРИ Популярные

Владелец Число скачиваний: 222

Хуррамов Баҳодир Саппарович – Сурхондарё

ВХТХҚТМОИ катта ўқитувчиси

(вилоят халқ таълими ходимларини қайта

тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти)

Тариқий этаётган бугунги жамиятимизда ахборот коммуникация технологиялари юқори ўринларни эгаллагаб бўлди десак, муболаға қилмаган бўлардик. Шу ўринда, интернет тармоғи ижтимоий тармоқ сифати жамиятнинг барча бўғинларида ўз самарасини бериб келмоқда. Кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш узлуксиз таълим тизимининг таркибий қисми бўлиб, унинг асоси Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ҳисобланади. Мустақил тараққиёт йўлида амалга оширилаётган ислоҳатларнинг устувор йўналишларидан бири маърифатли, юксак маънавиятли, замонавий билимларга эга бўлган ҳар жиҳатдан баркамол бўлган ёш авлодни вояга етказишдир. Ушбу вазифани амалга ошириш йўлида бугунги кун педагогига ҳам илмий салоҳият ва юқори малакаларга эга бўлиш талаблари қўйилади.