pdf СЕМАНТИК МАЙДОН ТУШУНЧАСИ Популярные

Владелец Число скачиваний: 303

Қличева Нафиса Ташевна

Чироқчи туман 111-мактаб ўқитувчиси (Узбекистан)

Баҳоловчи номинатив бирликларнингг структур – семантик таҳлил қилишдан олдин ўрганилаётган бирликларни таксомоник таҳлил қилиш зарур. Бундай вазифа умуман семантик майдон муаммосига ва айни пайтда баҳоловчи номинатив бирликлар семантик майдонига ҳам тааллуқлидир. Маълумки ҳозирги замон тилшунослигида семантик майдон тушунчаси маъно ва функцияларининг ўхшашлиги асосида бирлашган лисоний воситаларнинг йиғиндиси сифатида талқин қилинади. «Майдон» атамасининг таърифи масаласи унинг асосини аниқлашдаги турлича атамалар билан боғлиқ. Кўпчилик тадқиқотчилар майдон тушунчасини аниқлашда биринчи навбатда тилнинг луғат таркибидаги икки омилни, экстралингвистик ва соф лингвистик факторни ҳисобга оладилар.