pdf ЎҚИТУВЧИНИНГ НУТҚИЙ МАҲОРАТИ Популярные

Владелец Число скачиваний: 216

Ўтаева Махфуза Эркиновна, преподаватель

Ўзбекистон республикаси

Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани

Бугунги таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бош мақсади ёш авлодни маънавий баркамол қилиб тарбиялашга қаратилганлигидир. Бу борада “Таълим тўғрисида”ги Қонун ва “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури”да ҳам тегишли кўрсатмалар бериб ўтилган [1, 34]. Ёш авлодни маънавий баркамол, ахлоқий етук ва интеллектуал салоҳиятини оширувчи таълим тизими Ўзбекистон Республикасида бир неча босқичдан ташкил топган бўлиб, уни ҳаракатга келтирувчи, амалга оширувчи механизм бу – ўқитувчидир. Шу боисдан ҳам таълим жараёнида ўқитувчининг педагогик маҳорати муҳим ўрин тутади. Ўқитувчи ўзининг билими, маҳорати ва тажрибаси ёрдамида ўқувчиларнинг билим, малака ва кўникмаларини ошириб, уларнинг фикрлаш доираси ҳамда дунёқарашини кенгайтиришдек масъулиятли вазифаларни бажаради.