pdf МИЛЛИЙ ҚАДИЯТЛАР ВОСИТАСИДА МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ БОЛАЛАРНИ ВАТАНГА ЭЪТИҚОД РУХИДА ТАРБИЯЛАШ МАЗМУНИ Популярные

Владелец Число скачиваний: 280

Бабаева Дона Хўжаматова Хуснидахон

(город Ташкент, Республика Узбекистан)

Мустақилликдан кейинги қисқа давр ичида ёшлар учун мукаммал шароитлар яратилдики, бунга юртимизда қад кўтараётган замонавий мактабгача таълим муассалари, мактаблар, академик-лицей ва коллежлар ҳамда уларни замонавий технологиялар билан жиҳозланишини мисол қилиб келтириш мумкин. Шу билан бирга ўтмиш маданий меросимизни ўрганиш жамият ва фан тараққиёти учун зарур бўлган долзарб масалалардан бири эканлигини англаган ҳукуматимиз ва халқимиз миллий қадриятларнинг замонлар синовидан ўтган, инсоният учун фойдали томонларини тиклашга киришди. Шулардан аждодларимиз қолдирган маданий мерос ва ўзбек халқ педагогикасида барча даврлар учун керак бўладиган ажойиб, илғор фикрлар борки, бу фикрлар бугунги тараққиётимиз учун қимматли қадрият эканлиги ҳеч биримизга сир эмас.