pdf ТАЪЛИМ САМОРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШДА ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯНИНГ ЎРНИ Популярные

Владелец Число скачиваний: 242

Рўзиматов Эркинжон

(город Ташкент, Республика Узбекистан)

Ўқувчиларнинг мустақил ижодий фикрлаш қобилиятини ривожлантириш ҳозирги кунда таълим тизимидаги энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Зеро, муҳтарам Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганларидек: “Агар болалар эркин фикрлашга ўрганмаса, берилган таълим самараси паст бўлиши муқаррар. Албатта, билим ҳам керак. Аммо у ўз йўлига. Мустақил фикрлаш ҳам катта бойликдир”[1]. Тайёрланаётган кадрларнинг бундай қобилиятга эга бўлиши, уларнинг асосий сифат кўрсатгичларидан бири бўлиб ҳисобланмоқда. Демак, замонавий дарсда талабаларга янги билим, кўникма ва малакалар бериш билан бирга, уларнинг фикрлаш қобилиятларини ҳам ривожлантириш асосий мезондир. Чунки, кузатишлар ва ҳаётий тажриба шуни кўрсатмоқдаки, бозор иқтисодиёти шароитида мустақил фикрлаш қобилиятига эга бўлган шахсгина, жамиятда ўз мавқеига эга бўлади, ўзи учун ҳам, жамият учун ҳам фойдали бўлиб, турли ғаразли оқимлар таъсирига берилмайди.