Архив
26-27 января, 2016
Педагогика
МАКТАБГАЧА КАТТА ЁШДАГИ БОЛАЛАРДА ТЕЖАМКОРЛИК ТУШУНЧАЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ НАЗАРИЙ МОҲИЯТИ
Владелец Алина Число скачиваний: 394
Ходжимуротова Барно Рашидова Наргиса
(города Ташкент, Республика Узбекистан)
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан сўнг ўтган вақт мобайнида жамиятда бозор муносабатлари шаклланиб, тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Кучли рақобатга асосланувчи бозор иқтисодиёти шароитида аҳолининг иқтисодий маданиятини ўстириш ва иқтисодий фаоллигига эришиш устувор ижтимоий-педагогик вазифалардан бири сифатида эътироф этилмоқда. Ўсиб келаётган ёш авлоднинг бозор қонуниятларига тезкор мослаша олишига эришишда уларга ёшликданоқ иқтисодий билимларни бериш бошланғич асос бўлиб хизмат қилади.