pdf МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ БОЛАЛАРНИ МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАР РУХИДА ТАРБИЯЛАШ Популярные

Владелец Число скачиваний: 400

Юнусова Нилуфар Махмудова Дурдона

(город Ташкент, Республика Узбекистан)

Мактабгача ёшдаги болаларда инсоний фазилатларни миллий урф-одатларини шакллантиришда таълим муассасаларида халк педагогикаси ҳақида тушунчаларнинг берилиши аҳамияти катта. Шунинг учун ҳар бир гуруҳ тарбиячиси болаларни миллий урф-одатлари билан таништириш бўйича давлат талаблари, яъни уларга бериладиган билимлар хажмини ҳамда уни амалга ошириш йўллари, услубларини билиш керак. Мактабгача таълим ёшдаги болаларга бериладиган халк педагогикаси тушунчаларни беришда одоб ва ахлоққа доир ҳикмат, ҳикоя, насиҳатларидан ибратли ҳикоялар, ривоятлар, эртаклар, хадислардан, мазмунли суратлардан фойдаланилади. Мактабгача таълим ёшдаги болаларга халқ тарбияшунослиги тушунчалари аниқ мавзуларга бўлиб олиб борилади.