Владелец Алина
Кипчаков Хамиджон Гуламович
(Наманган, Узбекистан).
Фуқаролик жамиятининг ривожида оилавий ҳамжиҳатликнинг ўрни беқиёсдир. Шу маьнода оиланинг ижтимоий мақоми ва асосини мустаҳкамлаш давлат сиёсатининг устувор йўналиши ҳисобланади. Бу ҳол давлат ва жамоат ташкилотлари ижтимоий-гуманитар фанларда оила ва никоҳ масалалари долзарб мавзуга айланиб бормоқда. Ўзбекистн Президенти И.А.Каримов 2014 йилни “Соглом бола йили” деб номлаш ҳақидаги таклифида жуда катта дастурий вазифалар ва ҳал этилиши лозим бўлган масалалар мавжудлигини барчамиз теран англаб етмоқдамиз. Юқоридаги дастуриламалдан келиб чиққан ҳолда оила мустаҳкамлигини ҳамда фарзандларни соғлом маънавиятли қилиб тарбиялаш, миллий ғоя асосидаги тартиб-интизом, оилавий назоратни бошланғич нуқта сифатида қабул қилиш лозим деб ҳисоблаймиз.