Владелец Алина
Мансуров Абдулла Сайфуллаевич
(Наманган, Узбекистон)
Тасаввуф ислом асосида шаклланган қалб гўзаллиги илми ва мақталган ахлоқ хисобланади. Сўфий эса қалб илмининг билимдони ва ўзида гўзал ахлоқни мужассам этган кишидир. Сўфий ўзидан фоний бўлиб, Ҳаққа боқий бўлган, яъни ўзидан кечиб, Ҳаққа етган илоҳий лутфдан бахраманд бўлган инсон. Абу Бакр Каттонийнинг сўзига кўра “Суфий зоҳирда қул, ботинда эса озод бўлган” , яъни зоҳирини тоат-ибодат хизматига боғлаб, ботинини барча дунёвий алоқалардан узган шахс, қалби мусаффо, ақли юксак, фазли дарё, кўнгли мухаббат аҳди билан тўлган ориф инсон.