pdf “ЧОЛҒУ ИЖРОЧИЛИГИ СЕҲРИ”

Владелец

Қурбонов Саттор Хурсандович

Тошниёзова Нигина

Ўзбекистон,Сурхондарё

Термиз давлат университети

Ўзбеқ халқ чолғуларида замонавий ижрочилик санъати ўз тараққиётининг кўп асрлик анъаналарини мерос қилиб олди. Уларнинг ил-дизлари қадим-қадим даврларга бориб тақалади. “Айритом” шаҳристони археологик қазилмаларида топилган осори-атиқалар, қадимий адабий манбалар ўзидан илгари турли мусиқа асбоблари бўлганлигидан далолат беради. Моддий маданият ёдгорликлари, тасвирий санъат асарлари, жумладан, девордаги расмлар, сопол ҳайкалчалар ва турли хил миниатюралар эрамизнинг VII асридаёқ икки турдаги халқ чолғулари ансамбли мавжуд бўлгани ҳақида маълумот беради. Улардан бири дамли ва урма зарбли чолғулардан, иккинчиси торли ва мизробли чертма чолғуларидан иборат эди. Булардан ташқари, най, сурнай, чанг, тамбур, уд ва ғижжак каби чолғуларда якканавоз ижрочилик ҳам мавжуд эканлиги маълум.