folder Исскуствоведение

Документы

pdf РОЛЬ СУБЪЕКТИВНЫХ И ОБЪЕКТИВНЫХ ФАКТОРОВ В ПРЕДМЕТНОМ ФОРМООБРАЗОВАНИИ

Владелец

Ленсу Яков Юрьевич

г. Минск, Республика Беларусь,

Белорусская государственная академия искусств

В статье показывается, что личность творца как фактор предметного формообразования, связанный с духовной культурой человека, носит субъективный характер, в отличие от других факторов, имеющих объективную основу. На протяжении всего исторического развития предметного формообразования этот субъективный фактор в определенной мере противостоял объективным факторам, со временем становясь все более активным и приобретая все большую самостоятельность. Ключевые слова: формообразование предметного мира, факторы предметного формообразования, субъективный фактор формообразования, объективные факторы формообразования, личность художника-творца.

pdf “АЛ-МУАЛЛИМУ-С-СОНИЙ” – “ФОРОБИЙ”

Владелец

Қурбонов Саттор Хурсандович

Азизов Ориф Ғаниевич

Ўзбекистон, Сурхондарё

Термиз давлат университети

Шарқ халқлари мусиқа маданияти тарихини ўрганишда ўрта асрлар мусиқа илмига оид асарлар асосий манбалар сифатида қаралади. Бу асарлар турли шаклларда, жумладан, мустақил рисола сифатида ёки қомусий асарнинг бир қисми сифатида ҳам, араб, форс ва туркий тилларда Яқин ва Ўрта Шарқда кўп асрлар давомида яратилди.

pdf “БОЙСУН МАВРИГИ”

Владелец

Қурбонов Саттор Хурсандович

Холмирзаева Феруза

Ўзбекистон, Сурхондарё

Термиз давлат университети

Рақс санъатининг тараққиёти бевосита уни яратган халқнинг тарихи билан боғлиқ эканлиги боис, рақс санъати тарихида ҳам унинг акс этганлиги борасида тўхталиб ўтиш жоиздир. Зеро, шу пайтгача ўзбек рақс санъатида ўзига хос услубига эга бўлган Хоразм, Бухоро ва Фарғона рақс мактаблари тан олинган эди. Бугунги кунга келиб ўзбек рақс санъати мактаблари қаторида “Сурхон рақс мактаби” ҳам тан олинди. Ўзбекистоннинг жанубида жойлашган Сурхон воҳаси қадим-қадимдан инсониятнинг бешиги бўлган ҳудудларидан бири эканлигига Бойсун тумани Мачай қишлоғидаги тош асрига мансуб неондертал одамларнинг қароргоҳи ҳисобланган “Тешиктош ғори”дан топилган неондертал боланинг бош суяги ва Зараутсой дарасидаги қояларга ибтидоий одамлар томонидан чизилган суратлар гувоҳлик беради.

pdf “МАРОСИМЛАРИМИЗ ҚАДР-ҚИММАТИ”

Владелец

Қурбонов Саттор Хурсандович

Қаюмова Лазиз

а Ўзбекистон, Сурхондарё

Термиз давлат университети

Маросимлар қадимийлиги, анъанавийлиги, турли-туман ҳодисаларни табиат ҳодисаларига таъсир кўрсатишига интилиши билан ижтимоий ҳаётда муҳим ўрин тутади. Маросим - инсонлар ҳаётида фаровонлик, кундалик турмушида омад келтириш ёки ҳаётнинг муҳим кунларини нишонлаш мақсадида ўтказиладиган, халқлар орасида анъанага айланган ҳатти-ҳаракатлардир. Маросимни ўтказиш пайтида ижро этиладиган куй-қўшиқ эса маросим фольклор қўшиқлари деб юритилади.

pdf “СУРХОН БАХШИЧИЛИК МАКТАБИДА ТЕРМАЛАРНИНГ ЎЗИГА ХОСЛИГИ”

Владелец

Қурбонов Саттор Хурсандович

Ўзбекистон, Сурхондарё

Термиз давлат университети

Бахшичилик ва шу жумладан достончилик санъатининг мураккаблиги, санъаткор бахши-шоирлардан махорат ва истеъдод талаб килишидадир. Бахшиларнинг ижрочилиги ва ижодкорлиги “сабрли” вакт жараёнида шаклланади ва шунинг натижасида факат ўзларига хос ижодий йўналиш, услуб ва хусусият вужудга келади. Устоз-шогирдчилик анъаналари оркали маълум ҳудуд атрофида вужудга келган достончилик гуруҳлари ўзига хос мактаб яратади. Ўзбекистонда бундай мактаб марказлари Нарпай, Қўрғон, Шеробод, Хоразм, Шахрисабз худудларида шаклланган. Бу мактабларда шу гурухдаги ижодкорларнинг ижрочилик ва ижодкорлик фаолияти асрлар давомида сайқалланиб, бахшилар учун умумий томонларини, маълум достончилик колипини юзага келтирган.

pdf “ЧОЛҒУ ИЖРОЧИЛИГИ СЕҲРИ”

Владелец

Қурбонов Саттор Хурсандович

Тошниёзова Нигина

Ўзбекистон,Сурхондарё

Термиз давлат университети

Ўзбеқ халқ чолғуларида замонавий ижрочилик санъати ўз тараққиётининг кўп асрлик анъаналарини мерос қилиб олди. Уларнинг ил-дизлари қадим-қадим даврларга бориб тақалади. “Айритом” шаҳристони археологик қазилмаларида топилган осори-атиқалар, қадимий адабий манбалар ўзидан илгари турли мусиқа асбоблари бўлганлигидан далолат беради. Моддий маданият ёдгорликлари, тасвирий санъат асарлари, жумладан, девордаги расмлар, сопол ҳайкалчалар ва турли хил миниатюралар эрамизнинг VII асридаёқ икки турдаги халқ чолғулари ансамбли мавжуд бўлгани ҳақида маълумот беради. Улардан бири дамли ва урма зарбли чолғулардан, иккинчиси торли ва мизробли чертма чолғуларидан иборат эди. Булардан ташқари, най, сурнай, чанг, тамбур, уд ва ғижжак каби чолғуларда якканавоз ижрочилик ҳам мавжуд эканлиги маълум.

pdf “ҲАКИМ ВА ШАЙХ - ИБН ЗАЙЛА ИСФАХОНИЙ”

Владелец

Қурбонов Саттор Хурсандович

Шербўтаева Пардахол

Ўзбекистон, Сурхондарё

Термиз давлат университети

Шарқ халқлари мусиқа маданияти тарихини ўрганишда ўрта асрлар мусиқа илмига оид асарлар асосий манбалар сифатида қаралади. Бу асарлар турли шаклларда, жумладан, мустақил рисола сифатида ёки қомусий асарнинг бир қисми сифатида ҳам, араб, форс ва туркий тилларда Яқин ва Ўрта Шарқда кўп асрлар давомида яратилди.