pdf “БОЙСУН МАВРИГИ”

Владелец

Қурбонов Саттор Хурсандович

Холмирзаева Феруза

Ўзбекистон, Сурхондарё

Термиз давлат университети

Рақс санъатининг тараққиёти бевосита уни яратган халқнинг тарихи билан боғлиқ эканлиги боис, рақс санъати тарихида ҳам унинг акс этганлиги борасида тўхталиб ўтиш жоиздир. Зеро, шу пайтгача ўзбек рақс санъатида ўзига хос услубига эга бўлган Хоразм, Бухоро ва Фарғона рақс мактаблари тан олинган эди. Бугунги кунга келиб ўзбек рақс санъати мактаблари қаторида “Сурхон рақс мактаби” ҳам тан олинди. Ўзбекистоннинг жанубида жойлашган Сурхон воҳаси қадим-қадимдан инсониятнинг бешиги бўлган ҳудудларидан бири эканлигига Бойсун тумани Мачай қишлоғидаги тош асрига мансуб неондертал одамларнинг қароргоҳи ҳисобланган “Тешиктош ғори”дан топилган неондертал боланинг бош суяги ва Зараутсой дарасидаги қояларга ибтидоий одамлар томонидан чизилган суратлар гувоҳлик беради.