pdf “СУРХОН БАХШИЧИЛИК МАКТАБИДА ТЕРМАЛАРНИНГ ЎЗИГА ХОСЛИГИ”

Владелец

Қурбонов Саттор Хурсандович

Ўзбекистон, Сурхондарё

Термиз давлат университети

Бахшичилик ва шу жумладан достончилик санъатининг мураккаблиги, санъаткор бахши-шоирлардан махорат ва истеъдод талаб килишидадир. Бахшиларнинг ижрочилиги ва ижодкорлиги “сабрли” вакт жараёнида шаклланади ва шунинг натижасида факат ўзларига хос ижодий йўналиш, услуб ва хусусият вужудга келади. Устоз-шогирдчилик анъаналари оркали маълум ҳудуд атрофида вужудга келган достончилик гуруҳлари ўзига хос мактаб яратади. Ўзбекистонда бундай мактаб марказлари Нарпай, Қўрғон, Шеробод, Хоразм, Шахрисабз худудларида шаклланган. Бу мактабларда шу гурухдаги ижодкорларнинг ижрочилик ва ижодкорлик фаолияти асрлар давомида сайқалланиб, бахшилар учун умумий томонларини, маълум достончилик колипини юзага келтирган.