Турсунов Абдураим Рамазанович
Назаров Жахонгир Хамидович
Эргашева Нилуфар Равшан қизи
Респ. Узбекистан Сурхандариньская область, г.Термез
Сурхондарё вилояти Республикамизнинг жанубида жойлашган ўлкадир. Унинг этнографияси олис тарихга ва хилма-хил эл-элатлар риштасига бориб тақалади. Қадимги маданият ёдгорликлари орасида Шеробод тумани Заровутсойдаги ибтидоий суратлар алоҳида ўрин тутади. Бу суратлар қарийб 10-15 минг ёшга кирган бўлиб, музликлар эриб, совуқ шимолга чекинган мезолит даврида яратилгандир. Заровутсой суратларини чизган ибтидоий мусаввир қизил кесакдан фойдаланган. Унда ёввойи буқаларни овлаш жараёни тасвирланган бўлиб, расмда югуриб кетаётган буқалар, улар изидан қувиб бораётган овчи ва итлар кўринади. Кимдир ёйдан, кимдир палахмондан ўлжасига қарата ўқ отмокда. Ҳеч муболағасиз айтиш мумкинки, тасвирий санъат ёдгорликлари аждодларимизнинг бадиий тафаккури серқирралигини кўрсатувчи ғоят қимматли тарихий фактлар ҳисобланади.