Владелец Алина Число скачиваний: 359
Комилова Бахмал Одиловна
(Бухоро Ўзбекистон)
Организм ички муҳитини тўқима суюқлиги, қон ва лимфа ташкил этади, бу суюқликлар таркиби ва хоссалари ўзаро узвий боғлиқдир. Аммо организмнинг ҳақиқий ички муҳити тўқима суюқлигидир, чунки организм ҳужайралари фақатгина тўқима суюқлиги билан бевосита алоқада бўлади. Қон эса юрак эндокарди ва томирлар эндотелийсига тегиб оқади ва тўқима суюқлиги орқали барча аъзолар ва тўқималар фаолиятига таъсир этиб ту-ради. Томирлар девори орқали гормонлар ва турли биологик фаол моддалар қон оқимига ўтиб туради.