Владелец Алина Число скачиваний: 368
М.Х.ҲАКИМОВА
Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти доценти.
Ҳ.Ш.Мейлиева
Қарши давлат университети ўқитувчиси
Н.Ж.Норқулов
Қарши давлат университети талабаси
Жаҳон ҳамжамияти инсонларни табиат неъматларидан оқилона, унинг табиийлигини бузмаган ҳолда самарали фойдаланишни таклиф этмоқда. Табиат неъматларидан инсонларга ином этилган ерлар, айниқса суғориладиган ерлар умумхалқ бойлиги саналади. Ер-чекланган ва қайта тикланиши учун узоқ йиллар керак бўладиган табиий ресурсдир. Дунё миқёсида унумдор тупроқ қатлами антропоген омиллар таъсирида ифлосланаётгани, бугунги кунда шўрланиш, қайта шўрланиш ва чўлланиш жараёнлари кучаяётгани, сув ва шамол эрозияси тупроқ унумдор қатламларини емирилишига сабаб бўлаётганини, қишлоқ хўжалигида фойдаланилаётган ерларда унумдорлик ва мелиоратив-экологик талаблар етарли даражада бўлмагани ҳамда тупроқнинг таназзулга учраш каби ҳолатлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳосилдорлиги кескин камайишига олиб келаётганлиги ва ҳар хил чиқиндилар билан ифлосланиши, тупроқлар таркибидаги озуқа элементларининг камайиб кетиши каби ҳолатлар ушбу табиий ресурсга жиддий хавф солмоқда.