Владелец Алина Число скачиваний: 267
Маматов Баҳромжон Шавкат Ўғли
Тошкент Молия Институти Магистранти
Қуллиев Истам Янгибонвич
Тошкент молия институти доценти
Ўзбекистон Республикасида Инқирозга қарши чоралар дастурини амалга оширишда корхоналарни узоқ муддатли кредитлаш орқали, уларни техник ва технологик жиҳатдан қайта қуроллантиришга, ҳудудларда ишлаб чиқаришни модернизациялаш бўйича қатор ислоҳотлар амалга оширилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти банк тизими хусусида фикр билдириб “Ўтган йили банк тизимини янада мустаҳкамлаш, банкларнинг капиталлашув даражасини ошириш ва инвестициявий фаоллигини кенгайтириш таъминланди. Банк тизимининг жами капитали 2014 йилга нисбатан 23,3 фоиз кўпайиб, 7 триллион 800 миллиард сўмга етди. Сўнгги 5 йилда мазкур кўрсаткич 2,4 баробар ўсди. Банк тизими капиталининг етарлилик даражаси қарийб 24 фоизни ташкил қилди. Бу умумий қабул қилинган халқаро стандартлардан 3-марта, банк ликвидлиги эса энг юқори кўрсаткичлардан 2 марта кўпдир” деб таъкидлаганлари мамлакатимиз банк тизимида олиб борилаётган ислоҳотларнинг ижобий натижаларга эришганини кўриш мумкин.