Владелец Алина Число скачиваний: 264
Дабылов Пердегалий Абатбаевич
(Нукус, Республика Каракалпакстан)
«Лирик поэмада ҳаётий қарама-қаршиликлар, даврнинг типик конфликтлари лирик қаҳрамоннинг кечинмалари ва фикр-мулоҳазалари орқали тасвирланади. Шу сабабли, лирик поэманинг муваффақиятини белгилайдиган бошли нарса – лирик қаҳарамоннинг ҳаётга муносабати» [4:113]. Шоир К. Рахмановнинг «Сен ҳақида қўшиқ», «Булут ва Қуёш», «Баҳор ва чоллар», «Ёмбошқалъа» [2] поэмаларини лирик поэмалар деб ҳисобласак ҳам, улардаги қаҳрамон образларининг яратилиш хусусиятлари ва ҳаётий зиддиятларни адабий конфликтларга айлантириш белгилари бир-биридан тубдан фарқ қилади. Шуни ҳисобга олган ҳолда, ушбу поэмаларни талқин қилиш орқали қуйидагича хулосаларга келамиз.