pdf ИБН СИНО ФАЛСАФАСИДА “РУҲ”, “ЖОН” ВА “ТАНА” МУНОСАБАТИ МАСАЛАЛАРИ Популярные

Владелец Число скачиваний: 342

Ибрагимов Илхомжон Исмоилович

(Жиззах, Ўзбекистон)

Маълумки, руҳ” сўзи маъноси юнонча “пневма”дан олинган бўлиб, инсон гавдасида юрувчи, эфирсимон бир жисмни англатади. Машҳур мутафаккир Ибн Сино ва унинг давридаги ўрта аср табиблари асарларида “руҳ”ни моддий асос сифатида шарҳланганлигини кўрамиз. Ибн Сино “руҳ”га файласуфлар берган “жон”, “нафс” маъносини бермайди, балки Олимдаги руҳ таъбири эски юнончадаги “Pneumasolik” таъбирининг эквивалентидир. Бу таъбирдан кўзда тутилган маъно Европада ХVII асрда “forse vitale” - “қон қуввати” номи билан қайта майдонга чиқди. Ибн Синонинг фикрича, “руҳ” унсурларнинг аралашувидан вужудга келган ва осмон жисмларига ўхшаш бир ҳолга эга бўлган жисмоний модда-жисмдир.