Владелец Алина Число скачиваний: 376
Эргашева Махсуда Пулатовна
Джизак, Узбекистан
Энг қадим замонларданоқ ақл ва фаросат, илм ҳамда маърифат, хулқ-атвор инсон табиатини ижтимоийлаштирувчи омиллар ҳисобланган. Бу бежиз эмас, чунки инсон руҳияти доимо илмга, маърифатга, билиш ва англашга, жисмоний ва маънавий юксалишга эҳтиёж сезган. Ислом цивилизацияси ва маданиятининг йирик тадқиқотчиси, америкалик шарқшунос Ф.Роузентал ислом маданиятининг илк даврини ўрганиб чиқиб, ўзининг «Илм тантанаси» китобида шу давр мусулмон цивилизацияси ҳамма жиҳатдан Ғарбга нисбатан анча ривожланиш босқичида турганлигини исботлаб берди.