Владелец Алина Число скачиваний: 389
Сангиров Бегзод
Жиззах давлат педагогика институти ўқитувчиси
Давлатова ЗамираБаҳром қизи
Жиззах давлат педагогика институти талабаси
(Жиззах, Ўзбекистон)
Янгилик ва ислоҳатчиликка интилувчи, янгилик яратувчи фаолият билан машғул бўлган тараққийпарвар, илғор рухдаги зиёлилар тарихда “Жадид” деб номландилар. Жадидчилик ҳаракатининг пайдо бўлиши бевосита ўша даврдаги ички ҳамда ташқи халқаро майдондаги ижтимоий-сиёсий мухит ва вазият билан боғлиқ бўлди. Ижтимой хаёт тарзининг муайян даврдаги холати жамият азоларининг аксариятини қониқтирмай қолди. Натижада улар ижтимоий тузумни ўзгартириш ёки уни турғун, қотиб қолган холатдан чиқариш учун ёки инқилоб қилиш ёки ислох этиш ҳаракатига тушадилар. Жадидларнинг юзага келиши хам муайян ижтимоий воқейликдан қониқмаслик оқибатида содир бўлганди.