Владелец Алина Число скачиваний: 401
Хатамов Абдунаби
Фалсафа фанлари номзоди, доцент
(Жиззах, Ўзбекистон)
Бир-бири билан боғлиқ ва шу билан бирга фарқ қилувчи дунёқараш ва дунёнинг илмий манзарасини биргаликда ўрганиш муҳим фалсафий масалаларидан биридир. Чунки, бундай анализ қилиш бизга дунёқарашнинг, айниқса, фалсафий дунёқарашнинг моҳиятини тушиниб олишга ёрдам беради. Дунёнинг илмий манзараси тушунчаси дунё тўғрисидаги дастлабки билимларнинг, умумлашган тасаввурларининг юзага келиши билан пайдо бўлган.