Владелец Алина Число скачиваний: 421
Хужаниязов Уктам
город Нукус Республика Узбекистан
Ўзбекистон ўз мустақиллигини қўлга киритган дастлабки кунларидан бошлабоқ жамиятимизнинг барча соҳалари қатори маданият соҳасида ҳам катта ўзгаришлар юз берди. 1992 йили 9 мартда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А Каримовнинг “Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг ташкилий тузилмаларини янада такомиллаштириш ва унинг фаолиятини яхшилаш тадбирлари тўғрисида” фармони эълон қилинди. Бу фармоннинг ижросини таъминлаш мақсадида маданият соҳасидаги тузилмаларга кўп ўзгартиришлар киритилди ва улар фаолиятини миллий мафкура ва миллий ғоя талабларига мос ҳолда ташкил қилиш чора-тадбирлари амалга оширилди.