folder Исторические науки

Документы

pdf BUXORO VOHASI ATROFIDAGI QADIMIY KANPIRAK DEVORI

Владелец Число скачиваний: 83

Murodova Dilrabo Shomurodovna

Buxoro, O`zbekiston

Hozirgi O’zbekistonning ko’pgina vohalari kabi Zarafshon daryosi vodiysida ham juda qadim zamonlardan boshlab sug’orma dehqonchilikka asoslangan o’troq madaniy hayot rivojlanib kelgan. Qadimgi Buxoro vohasining hukmdorlari vohaning obod shaharlari, gullab-yashnagan dehqonchilik vohalari, bog’- rog’larini vohadan tashqarida yashagan ko’chmanchi-qabila galalarining bosqinchilik va talonchilik hujumlaridan saqlash hamda ko’chmanchi-chorvachi qabilalarning voha aholisining ichki siyosiy hayotiga aralahuviga yo’l qo’ymay, ular o’rtasida to’siq hosil qilish va o’troq aholini ko’chmanchi qabilalar yordamidan mahrum qilib, ularni doimiy itoatkorlikda saqlash maqsadida aholining kuch va mablag’lari hisobiga majburiy ijtimoiy hashar usulida voha atrofini mustahkam mudofaa devori bilan o’rab olganlar.

pdf SOHIBQIRON SIYMOSINING SHAKLLANISHIGA XOJA AHMAD YASSAVIY MEROSINING TA`SIRI

Владелец Число скачиваний: 73

Jabborov Ne`mat Ismailovich,

Toshkent shahri, O`zbekiston

Тасаввуф намояндалари, шу жумладан, Хожа Аҳмад Яссавий Марказий Осиёнинг ижтимоий-маданий тарихида муҳим роль ўйнаганлар. Ушбу мақола Хожа Аҳмад Яссавий меросининг соҳибқирон Амир Темур сиймосининг шаклланишига таъсирини ёритишга бағишланган. Тадқиқотчи қўлёзмалардан янги лавҳалар келтириш ва уларни нашрлардаги маълумотларга таққослаш орқали шундай хулосага келадики, Хожа Аҳмад Яссавий мероси соҳибқирон Амир Темур сиймосининг шаклланишига катта таъсир кўрсатган.

pdf "САДОЙИ ФАРҒОНА" ГАЗЕТАСИ ҲАҚИДА

Владелец Число скачиваний: 78

Воҳидова Комила Абдуллозизовна

Қозақов Тохиржон Қодиралиевич

Наманган, Ўзбекистон

"Садойи Фарғона" газетаси қўқонлик машҳур тараққийпарвар Обиджон Абдуҳолиқ ўғли Маҳмудов (1858 - 1936 йй.) ноширлиги ва муҳаррирлиги остида 1914 - 1915 йилларда Қўқон шаҳрида чоп этилган. Ушбу газета Фарғона водийсида чоп этилган маҳаллий тилдаги дастлабки газетадир. Газетани жами 123 та сони чоп этилган бўлиб, бугунги кунда Алишер Навоий номли Республика Давлат кутубхонасининг "Нодир китоблар" бўлимида унинг мавжуд сонлари Ғ-95 рақами остида сақланмоқда. "Садойи Фарғона"нинг барча (биринчи сонининг биринчи саҳифасидан ташқари) сонлари Ўзбекистон Республикаси Давлат Китоб Палатасида сақланмоқда.

pdf ASHTARXONIYLAR VA BOBURIYLARNING SIYOSIY MUNOSABATLARI Популярные

Владелец Число скачиваний: 115

Halimov Tal’at To’rayevich

Бухара, Узбекистан

Har qanday davlat o‘z mavqeini mustahkamlash va jahon siyosiy hayotida o‘z o‘rniga ega bo‘lish uchun siyosiy ittifoqdoshlikdan manfaatdor ekanligi tarixdan ma’lum. Shu sabab azal-azaldan hukmdorlar o‘z davrining buyuk davlatlari bilan elchilik, savdo-iqtisodiy va siyosiy aloqalarni o‘rnatishga intilganlar. O’rta Osiyo xalqlari ham o’zining minglab yillik tarixi davomida juda ko’p qo’shni xalqlar bilan madaniy, iqtisodiy va siyosiy aloqalarni olib borganlar. Boy qadimiy tarixga ega bo’lgan Hindiston mana shular jumlasidandir.

pdf BUXORO VOHASINING SUV TA~MINOTIDAGI BA~ZI MASALALAR (XIX ASR OXIRI – XX ASR BOSHLARI)

Владелец Число скачиваний: 71

Jumayeva N. A.

Buxoro, O`zbekiston

Bugungi kunda milliy mafkurani mustahkamlash, xalqimizning ma`naviy ruhiy tiklanish jarayonlari muqaddas zaminimizga, ya`ni tabiatga bo`lgan munosabat bilan chambarchas bog`liqdir. O`zbekiston Respublikasi Prezidenti I.A.Karimov ta`kidlaganlaridek “sivilizatsiya belgilarini asrab – avaylash qanchalik zarur bo`lsa, qishloq xo`jaligining butunlay sug`oliladigan dehqonchilikka asoslangan mintaqada er va suvni asrab avaylash ham muhimdir” [1, b. 145].

pdf SHARQ UYG’ОNISH DAVRI MADANIYATI VA UNING O’ZIGA XOS XUSUSIYATLARI

Владелец Число скачиваний: 84

Nurmatov Abdujabbor Ne’matjonovich

Abdullayev Abror Abduxamid o’g’li

(Нamangan, O’zbekiston)

Sharq Uyg’оnishi, Sharq Renessansi haqida gap ketganda turli sоha оlimlari tarixchilar, adabiyotshunоslar, madaniyatshunоslar va san’atshunоslar bu masalaga befarq bo’lmaganlaridek, qarashlar ham asоsan ikkiga bo’linadi. Uyg’оnish atamasi (italyancha-frantsuzcha-Renaissans-Uyg’оnish) ni dastavval shu madaniyat sоhiblari italyan gumanistlari ishlatganlar jumladan italiyalik yozuvchi J. Bakachchо bu atamani Jоttо ijоdigaqarata, “u antik san’atni uyg’оtdi” deb birinchi bоr ishlatgan edi. Butun bir davrni anglatuvchi tushuncha sifatida san’at tarixchisi J. Vazari (1511-1574 y.) tarafidan uning «Mashhur san’atkоrlar hayotidan lavhalar» kitоbida (1550) tilga оlingan.

pdf АҚШ ДАВЛАТ БОШҚАРУВИДАГИ ЎЗГАРИШЛАРНИНГ НЕОКОНСЕРВАТИВ КОНЦЕПЦИЯЛАРГА ТАЪСИРИ

Владелец Число скачиваний: 73

Тўраев Аброр Салохиддинович,

Жиззах (Ўзбекистон)

Давлат бошқаруви билан боғлиқ анъаналар ва тамойиллар, қоида ва парадигмаларга кўра ҳокимият ҳам тузулмавий ҳам мазмунан ўзгариб туради. Яъни ҳокимиятнинг доимий алмашишиниб туриш қонунияти мавжуд. Жамият аъзоларининг ўзига хос устунликка эга бўлиш воситаси сифатида ҳокимият учун курашиш сиёсий жараёнлар мазмунини белгилайди. Сиёсий мафкура эса айнан ҳокимият учун курашаётган муайян ижтимоий гуруҳнинг стратегияси ва бошқарувнинг концептуал асосини ташкил этади.

pdf БОБУРИЙЛАР СУЛОЛАСИГА АСОС СОЛИНИШИ ВА УЛАРНИНГ БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИ.

Владелец Число скачиваний: 75

Давлатова Шоира Шодавлатовна

ТермДУ катта ўқитувчиси

Халқимизнинг минглаб йиллик тарихи саҳифаларида инсоният цивилизациясига ҳисса қўшган буюк зотлар кўп бўлган. Уларни нафақат Ўзбекистон, балки дунёнинг машҳур кишилари десак хато бўлмайди. Ана шундай сиймолардан бири З. М. Бобурдир. Заҳириддин Муҳаммад Бобур 1483 йилнинг 14 февралида Андижонда туғилган. Унинг томирларида иккита машҳур жаҳонгирнинг қони оқар эди.

pdf БУХОРОДАГИ ҚАДИМИЙ ДОРИХОНА

Владелец Число скачиваний: 68

Туксанова Зебинисо Изатуллоевна

Бухоро давлат тиббиёт институти

“Халқ тиббиёти, касб касалликлари, физиотерапия, жисмоний

маданият ва спорт, ДЖТ ва ВН” кафедраси катта ўқитувчиси

Минтақамиз илк цивилизация ўчоқларидан бири бўлиши билан бирга, кўплаб кашфиёту ихтироларнинг, илм-фан тараққиёти ютуқларининг замини ҳам ҳисобланади. Ғилдирак дейсизми, ўқ-ёй, меҳнат қуроллари барчаси Ўрта Осиё ҳудудида инсон ақл-идроки ва меҳнати натижасида пайдо бўлган. Шунингдек, айнан дори-дармонлар ва дорихона ҳам бизнинг заминимизда, яъни Бухородан қадимийроқ саналган Пойкент шаҳри харобаларидан топилган. Франциянинг Лувр, Россиянинг Эрмитаж музейи ва Италия давлати археологлари билан ҳамкорликда олиб борилган археологик тадқиқотлар натижасида VIII-IX асрга оид бўлган “Пойкент дорихонаси”нинг топилиши оламшумул янгилик бўлди. Текширишлар натижасида дорихонада табиблик ва дори тайёрлаш амалиётлари ўтказилганлиги аниқланди.

pdf ИНСОН МАЪНАВИЯТИ РИВОЖИДА ТАРИХНИНГ ЎРНИ

Владелец Число скачиваний: 70

Тўпчиев Усмон Синдорович,

Акчаев Фаррух Шавкатович

(Жиззах, Ўзбекистон)

Бугунги кунда инсоният ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида, шу жумладан, маънавий ҳаётида ҳам чуқур ўзгаришлар, ислоҳотлар давом этмоқда. Мазкур янгиланишлар жараёнида миллий ўзлик ва ўзига хосликни яхлит тарзда англаб етган, эркин демократик тафаккурга эга бўлган жамият аъзоларини тарбиялаш вазифаларини ҳал этишда тарих фани ролининг ортиб бориши табиий.

pdf МУСТАҚИЛЛИК ЙИЛЛАРИ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА МАДАНИЯТ

Владелец Число скачиваний: 74

Хужаниязов Уктам

город Нукус Республика Узбекистан

Ўзбекистон ўз мустақиллигини қўлга киритган дастлабки кунларидан бошлабоқ жамиятимизнинг барча соҳалари қатори маданият соҳасида ҳам катта ўзгаришлар юз берди. 1992 йили 9 мартда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А Каримовнинг “Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг ташкилий тузилмаларини янада такомиллаштириш ва унинг фаолиятини яхшилаш тадбирлари тўғрисида” фармони эълон қилинди. Бу фармоннинг ижросини таъминлаш мақсадида маданият соҳасидаги тузилмаларга кўп ўзгартиришлар киритилди ва улар фаолиятини миллий мафкура ва миллий ғоя талабларига мос ҳолда ташкил қилиш чора-тадбирлари амалга оширилди.

pdf МУҲАММАД АЛИХОН ДАВРИДА ҚЎҚОН ХОНЛИГИ Популярные

Владелец Число скачиваний: 108

Воҳидова Комила Абдуллозизовна

т.ф.н., доцент НаМТИ

XVI-XIX асрлар хонликлар даври тарихини ўрганишда ўша давр тарихини ёритилган қўлёзма асарларнинг ўрни беқиёс. Жумладан, Исҳоқхон Ибратнинг 1916 йилда ёзилган «Тарихи Фарғона» асари ҳам Қўқон хонлиги тарихига жумладан, Муҳаммад Алихон даври тарихига оид муҳим манбалардан биридир. Қўқон хонлиги ичидаги ўзаро ички низолар Умархоннинг ўғли Муҳаммад Алихон даврида янада кучайди. Умархондан кейин 1822-1842 йилларда Қўқон тахтига Муҳаммад Али ўтиради ва унинг ҳукмронлигининг дастлабки даврларида Қўқон хонлигининг ерлари анча кенгаяди.

pdf РОЗВИТОК ОСВІТИ У МАРІУПОЛІ У ДРУГІЙ ПОЛОВИНІ ХІХ – НА ПОЧАТКУ ХХ СТ.: ІСТОРІОГРАФІЧНИЙ АСПЕКТ

Владелец Число скачиваний: 76

Міліціна Любов

Маріуполь, Україна

Друга половина ХІХ – початок ХХ ст. – вельми важлива епоха як для Російської імперії загалом, так і для її українських губерній, серед яких була і Катеринославська, що включала у себе територію міста Маріуполя. Реформи 60 – 70-х рр. ХІХ ст. не могли не позначитися на усіх сферах життя. Яскраво це проявилося у галузі народної освіти. Розгляд історіографічного аспекту розвитку освіти у пореформений період – актуальне завдання, оскільки поява у Маріуполі перших початкових шкіл, розширення їх мережі, заснування середніх навчальних закладів, діяльність видатних просвітників та інші питання, пов’язані з поширенням освіти, викликали інтерес і у сучасників тих подій, і у дослідників сьогодення.

pdf СОТРУДНИЧЕСТВО УЗБЕКИСТАНА С РОССИЕЙ

Владелец Число скачиваний: 69

Халмурадов Дилшод Рашидович,

Матчанова Холисхон Хусанбаевна

(Джизак, Узбекистан)

Узбекистан и Россию объединяют многолетние исторические связи, которые получили новое развитие с обретением нашей страной независимости. 20 марта 1992 года были установлены дипломатические отношения между двумя государствами. За минувшие годы пройден большой путь в становлении и развитии дружественного узбекско-российского взаимодействия, основанного на принципах стратегического партнерства и союзничества.

pdf СУЧАСНІ РОСІЙСЬКА ТА ПРИДНІСТРОВСЬКА ІСТОРІОГРАФІЇ ПРИДНІСТРОВСЬКОГО КОНФЛІКТУ

Владелец Число скачиваний: 73

Садовнік Олександр Васильович

Україна, м. Вінниця

В історії Придністровського конфлікту можна виділити п’ять напрямів: український, російський, молдовський, придністровський та західний. Розвиток української, російської, молдовської та придністровської історіографії кінця ХХ – початку ХХІ століття загалом характеризується процесами переосмислення, пошуку нових методологічних підходів до трактування подій 1989 – 1992 років ХХ століття у Придністровському регіоні. Причому російський і придністровський напрями загалом слідують в одному руслі. В даній статті розглядається специфіка російськомовної історіографії Придністровського конфлікту і процесу мирного врегулювання, тобто два напрями – придністровський і російський.

pdf ЎЗБЕКИСТОН ССРДА СОВЕТ ТУЗУМИГА ҚАРШИ ҚУРОЛЛИ ҲАРАКАТДА МУҲОЖИРЛАРНИНГ РОЛИ

Владелец Число скачиваний: 67

Бобоев Феруз Сайфуллаевич,

Содиков Фуркат Фатуллаевич,

Ташкент, Узбекистан

Ўзбекистон ССРда 1925-1935 йилларда совет тузумига қарши олиб борилган қуролли ҳаракатнинг ҳаракатлантирувчи кучи турли қатлам вакилларидан иборат бўлган. Қуролли ҳаракат сафида ўзига тўқ бойлар, халқнинг ўрта ҳол ва камбағал тоифалари иштирок этган. Ҳаракатлантирувчи куч эса диний уламолар, эшонлар, муллалар, мударрислар, ҳарбийлар, деҳқонлар, ҳунармандлар, савдогарлар ва ишчилар қатлами бўлган.

pdf ЎЗБЕКИСТОН – ТАИЛАНДНИНГ ЎРТА ОСИЁДАГИ ЯҚИН ҲАМКОРИ

Владелец Число скачиваний: 70

Қурбонова Манзила Боқиевна

Бобожонов Шавкат Улуғбекович

Бухоро, Ўзбекистон

Таиланд Жанубий-Шаркий Осиёда, Ҳиндихитой ярим оролининг марказий қисми ва Малакка ярим оролининг шимолий қисмида жойлашган давлат. Таиланд ҳудудида одамзод палеолит давридан буён яшайди. Милодий I-II асрларда монларнинг дастлабки давлати вужудга келган. XIII асрда шимолдан келган тай қабилалари монлар билан қўшилиб кетган. Биринчи йирик таи давлати 1238 йилда Суко-таи томонидан ташкил этилган. 1350 йилда асос солинган Аютия (Сиём) қироллиги бу давлатнинг ўрнини эгаллаган. XVI ва XVIII асрларда Сиём Бирма билан уруш олиб борган ва бироз вақт унга тобе бўлиб қолган.

pdf ХАЛЕЛ ШЫҒАРМАШЫЛЫҒЫНЫҢ ЖАН-ЖАҚТЫЛЫҒЫ

Владелец Число скачиваний: 68

Г.Ж.Женисова- аға оқытушы

Х.Досмұхамедова атындағы Атырау мемлекеттік университеті

Женисова Гульмира Женисовна -старший преподователь.

Атырауский государственный университет имени Х.Досмухамедова.

Город Атырау.

Саяси күрескер, жалынды публицист,әрі ғалым, әрі киелі өнер иесі және белгілі бір мамандықтың, соны салаларының бастау көзінде тұрып, ізашар болу-халқымыздың маңдайына біткен үркердей ғана шоқжұлдыздардың несібесі. Осындай алып нар тұлғалардың бірі әрі бірегейі – Халел Досмұхамедов. Ол -хх ғасырдың басында қалыптасқан қазақтың демократиялық интеллигенцияның аса көрнекті өкілдерінің бірі. Артына өшпес мол мұра қалдырып, халқына қалтқысыз қызмет еткен «алыптар тобының» көрнекті өкілі, қазақ елінің тәуелсіздігі жолында күрес майданына шыққан «Алаш»қозғалысынң көшбасшыларының бірі, жан-жақты ғұлама ғалым, ірі ұстаз, белгілі ағартушы, қоғам қайраткері.

pdf ЯССАВИЙ МЕРОСИНИНГ ТАРБИЯВИЙ АҲАМИЯТИ

Владелец Число скачиваний: 71

Жабборов Неъмат Исмоилович,

Тошкент шаҳри, Ўзбекистон

Буюк шоир ва атоқли файласуф Хожа Аҳмад Яссавийнинг бой илмий-маънавий мероси катта тарбиявий аҳамиятга моликдир. Ушбу мақола буюк мутафаккирнинг асарларини жамият аъзоларини маънавий баркамол қилиб тарбиялаш нуқтаи назаридан ўрганишга бағишланган. Тадқиқотчи қўлёзма манбалар ва нашр қилинган китоблардаги маълумотларни таҳлил қилиш орқали шундай хулосага келадики, Яссавий меросида таълим-тарбия масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

pdf ԱՐՇԱՎԱԽՄԲԵՐԸ ՈՐՊԵՍ ԱԶԱՏԱԳՐԱԿԱՆ ՊԱՅՔԱՐԻ ՅՈՒՐԱՀԱՏՈՒԿ Ձև

Владелец Число скачиваний: 67

Êàðèíå Àëüáåðòîâíà Åãèàçàðÿí

ÅÃÓ

Կարինե Ալբերտի Եղիազարյան

ԵՊՀ Հայոց պատմության ամբիոնի դոցենտ, պ.գ.թ.

Զինված արշավախմբերը նկատելի դերակատարություն են ունեցել հայոց ազատամարտի որոշակի փուլերում՝ նպաստելով Հայկական հարցի վրա Եվրոպական երկրների ուշադրության գրավմանը, ինչպես նաև որոշ չափերով թեթևացնելով արևմտահայերի նկատմամբ սահմանամերձ շրջանների քրդական ցեղերի գործած բռնությունները: Պատահական չէ, որ ժամանակ առ ժամանակ արշավախմբերը հայտնվել են ՀՅ Դաշնակցության կողմից առաջ քաշված մարտավարական ծրագրերի կիզակետում: