pdf МУҲАММАД АЛИХОН ДАВРИДА ҚЎҚОН ХОНЛИГИ Популярные

Владелец Число скачиваний: 113

Воҳидова Комила Абдуллозизовна

т.ф.н., доцент НаМТИ

XVI-XIX асрлар хонликлар даври тарихини ўрганишда ўша давр тарихини ёритилган қўлёзма асарларнинг ўрни беқиёс. Жумладан, Исҳоқхон Ибратнинг 1916 йилда ёзилган «Тарихи Фарғона» асари ҳам Қўқон хонлиги тарихига жумладан, Муҳаммад Алихон даври тарихига оид муҳим манбалардан биридир. Қўқон хонлиги ичидаги ўзаро ички низолар Умархоннинг ўғли Муҳаммад Алихон даврида янада кучайди. Умархондан кейин 1822-1842 йилларда Қўқон тахтига Муҳаммад Али ўтиради ва унинг ҳукмронлигининг дастлабки даврларида Қўқон хонлигининг ерлари анча кенгаяди.