pdf ЎЗБЕКИСТОН – ТАИЛАНДНИНГ ЎРТА ОСИЁДАГИ ЯҚИН ҲАМКОРИ

Владелец Число скачиваний: 68

Қурбонова Манзила Боқиевна

Бобожонов Шавкат Улуғбекович

Бухоро, Ўзбекистон

Таиланд Жанубий-Шаркий Осиёда, Ҳиндихитой ярим оролининг марказий қисми ва Малакка ярим оролининг шимолий қисмида жойлашган давлат. Таиланд ҳудудида одамзод палеолит давридан буён яшайди. Милодий I-II асрларда монларнинг дастлабки давлати вужудга келган. XIII асрда шимолдан келган тай қабилалари монлар билан қўшилиб кетган. Биринчи йирик таи давлати 1238 йилда Суко-таи томонидан ташкил этилган. 1350 йилда асос солинган Аютия (Сиём) қироллиги бу давлатнинг ўрнини эгаллаган. XVI ва XVIII асрларда Сиём Бирма билан уруш олиб борган ва бироз вақт унга тобе бўлиб қолган.