Владелец Алина Число скачиваний: 373
Худайбердиева Гулнора Хурсандовна
(Термиз Ўзбекистон)
Миллий ғоянинг дунёвий илдизлари деганда ҳарқандай маърифий, цивилизациялашган дунё, мамлакатларга хос бўлган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий муносабатларнинг йиғиндисига тушунилади. Дунёвий илдизлар тушунчаси инсоният эътироф этган тамойиллар ва қонун устуворлиги, сиёсий плюрализм, миллатлараро тотувлик, динлараро бағрикенглик каби хусусиятлар, дунёвий илдиз, дунёвий давлатнинг асосини ташкил қилади. Бундай жамиятда инсоннинг ҳақ-ҳуқуқлари, эркинликлари, жумладан, виждон эркинлиги ҳам қонун билан кафолатланади. Мана шунга кўра миллий истиқлол ғоясининг ўзига хос хусусияти «дунёвийлик-даҳрийлик эмас» деган тамойил асосида ривожланади.