Владелец Алина Число скачиваний: 290
Джалалов Бахромжон Бегмурзаевич,
Эркинов Илхомжон Элмуроджон ўғли
(Фарғона, Ўзбекистон)
Дунёнинг энг долзарб муаммоларидан бири бу – халқлар ва динлар ўртасидаги бағрикенглик, толерантлик ғоясидир. Ушбу тушунча атрофида ер куррасининг барча халқлари, элатларининг жипслашиш зарурияти туғилди. Чунки, фақат бағрикенгликкина дунёни ҳалокатдан, бўлажак фожиалардан асрайди. Шу боисдан ЮНЕСКО 1995 йили Парижда «Бағрикенглик тамойиллари Декларасияси»ни қабул қилди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан эса 1996 йилдан буён ҳар йилнинг 16 ноябр санаси «Бағрикенглик куни» деб эълон қилинди.