pdf МАТЕМАТИКАНИ ЎҚИТИШДА ЗАМОНАВИЙ ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ МЕТОДИКАСИ Популярные

Владелец Число скачиваний: 320

Солиев Илхомжон Собирович

(Фарғона, Ўзбекистон)

Ҳозирги кунда таълим жараёнида интерфаол методлар, инновацион технологиялар, педагогик ва ахборот технологияларини ўқув жараёнига қўллашга бўлган қизиқиш ва эътибор кундан-кунга ортиб бормоқда. Анъанавий таълимда талабаларда фақат тайёр билимларни эгаллашга йўналиш берилган бўлса, замонавий технологиялар эса эгалланаётган билимларни қидириб топишга мустақил ўрганиб, таҳлил қилишларига, хулосаларни ҳам ўзлари келтириб чиқаришларига ўргатади. Ўқитувчи бу жараёнда шахсни ривожланиши, шаклланиши, билим олиш ва тарбиялашга шароит яратади ва шу билан бир қаторда бошқарувчанлик функциясини бажаради.