Владелец Алина Число скачиваний: 279
Абраимова Н., Холмуродова О.
Жиззах, Узбекистан
Мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ, Президентимиз томонидан таълим соҳасининг тубдан ислоҳ қилиш бўйича кенг кўламда ишлар олиб борилди. 1992 йилда қабул қилинган ва 1997 йилда қайта ўзгартиришлар киритилган. “Таълим тўғрисидаги қонун” ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” туб ислохотларнинг негизини белгилаб берди. Таълимда янги педагогик технологиялар асосида дарс ўтиш ўқитувчи ўтмоқчи бўлган тўла мақсадларга бориш йўли десак янгилишмаган бўламиз. Лекин хар бир ўқувчига талабага индивидуал ёндашадиган бўлсак бунда баъзи бир ўқувчилар педагогик технологияни тўлалигича қабул қила олмайди, бундай пайтда, ҳар бир ўқитувчининг технологияларни қай тарзда қўллаши унинг маҳорати услуби ва тайёргарлик даражасига боғлиқ бўлади.