Владелец Алина Число скачиваний: 285
Юлдашев Шерйигит Эргашевич,
Примов Шерзод Кувандикович
(ДЖГПИ, Узбекистан)
Мустақил Ўзбекистоннинг келажаги кўп жиҳатдан баркамол, интеллектуал салоҳиятли авлодни тарбиялашга боғлиқ. Шундай муҳим вазифани амалга ошириш учун ўз Ватанига, халқига, истиқлол ғояларига садоқатли, эркин ва мустақил фикрлайдиган ижодкор шахсни шакллантириш давлат таълим сиёсатининг устивор йўналишларидан биридир. Бу борада шаклланаётган миллий истиқлол мафкураси ёш авлодни маънавий баркамол инсон этиб тарбиялашда етакчи ва ягона ғоя бўлиб хизмат қилмоқда. Шунинг билан бирга таълим тизимидаги туб ислоҳотлар орқали шахс маънавий камолотини таъминлашда меҳнацеварлик хислатларини таркиб топтириш мазкур йўналишнинг долзарб муаммоларидан бири бўлиб, бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонун ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»да таълим-тарбия тизимини тубдан ислоҳ қилиш, маънавий баркамол шахсни тарбиялаш давлат аҳамиятига молик муҳим вазифалардан бири эканлиги кўрсатилган.